Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон чегарачилари қирғизистонликлар томонидан металл қувурларнинг ўғирланишини тўхтатиб қолишди
9 январь куни Ўзбекистон чегарачилари Наманган вилоятининг Уйчи туманидаги Ўрикзор аҳолижойи ҳудудида металл қувурларни ўғирлаш ҳаракатини бартараф қилишди.
МХХ қошидаги Давлат чегарасини қўриқлаш қўмитаси матбуот хизмати тақдим этган маълумотларга қараганда, чегара нарядининг огоҳлантиришига қарамай, қайд қилинган қонунбузарлар ўз ҳаракатларини давом эттирган, бунинг натижасида уларга қарши ўт очишга тўғри келган.
Бунинг оқибатида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти Оқсув тумани Дерес аҳолижойида яшовчи 31 ёшли М. Булжиев чап оёғидан яраланиб, Уйчи туман шифохонасига етказилган. Ун муолажадан ўтказилган ва айни пайтда аҳволи яхши.
Унинг шериклари Қирғизистон ҳудудига қочиб ўтишга улгурган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.