Жамият | 07:47 / 11.01.2016
8912
1 дақиқада ўқилади

Беларусда 2016 йилдаги илк ўлим ҳукми ўқилди

Беларусда 2016 йилдаги илк ўлим ҳукми ўқилди. Бу олий жазо ўзи билан яшовчи аёлни ўта ваҳшийларча ўлдирган эркакка чиқарилган.

Минск области суди Вилейкида истиқомат қиладиган кишига нисбатан ўлим ҳукмини чиқарган. Эркак бундан олдин ҳам ўлимга сабаб бўлган оғир жисмоний шикаст етказишлар туфайли судланганди.

Қайд этилишича, Собиқ Иттифоқ даврида у одам ўлдиргани сабабли отиб ташлашга ҳукм қилинган, бироқ ҳукм устидан шикоят қилинган, эркак маълум муддат қамоқда ўтирган, ҳамда муддат тугагач, озодликка чиққан.

Ҳозирги ҳукм ҳали кучга киргани йўқ ва унинг устидан ҳам шикоят қилиниши мумкин.

Беларусь Европада ўлим жазоси қўлланиладиган ягона мамлакат ҳисобланади.