Спорт | 23:01 / 11.01.2016
9036
1 дақиқада ўқилади

ФИФА 2015 йилнинг рамзий терма жамоасини эълон қилди

Цюрихда бўлиб ўтаётган 2015 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида "Олтин тўп"ни ўз эгасига топширишдан олдин ФИФА ўтган йилнинг рамзий терма жамоасига кирган футболчилар руйхатини эълон қилди.

2015 йилнинг рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Мануэль Нойер ("Бавария").
Ҳимоячилар: Марсело ("Реал"), Серхио Рамос ("Реал"), Тиаго Сильва (ПСЖ), Дани Алвеш ("Барселона").
Ярим ҳимоячилар: Поль Погба ("Ювентус"), Андреас Иньеста ("Барселона"), Лука Модрич ("Реал").
Ҳужумчилар: Лионель Месси ("Барселона"), Неймар ("Барселона"), Криштиано Роналду ("Реал").