Спорт | 19:03 / 12.01.2016
4421
1 дақиқада ўқилади

Роберто Карлос «Реал» мураббийлар штабида Зиданга ёрдамчилик қилиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ҳимоячиси Роберто Карлос яқин кунларда испан жамоаси мураббийлари штабидан ўрин олиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Мен учун «Реал» сафида ишлаш фахр бағишлайди. Мен клуб раҳбарлари билан учрашув белгиладим. Тез орада Зидан билан бирга ишлашим мумкин», – деч Карлосда иқтибос келтиради Partido Delas твиттери.

Қайд этиб ўтиш жоиз, бразилиялик футболчи ҳозирги кунда Ҳиндистоннинг «Дели Динамос» клуби сафида ўйновчи мураббий вазифасини бажариб келмоқда.