Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 16:43 / 13.01.2016
2727
1 дақиқада ўқилади
«Рома» Руди Гарсияни истеъфога чиқарди
Италиянинг «Рома» клуби бош мураббийи Руди Гарсия ўз вазифасидан озод қилинди. Бу ҳақда расмий хабар Рим клуби сайтида эълон қилинди.
51 ёшли француз мутахассиси билан биргаликда «Рома»ни унинг ёрдамчилари Фредерик Бомпар ва Клод Фишо ҳам тарк этишган.
Эслатиб ўтамиз, клубни бошқариш учун ҳозирча жамоанинг собиқ устози Лучано Спаллетти асосий даъвогар бўлиб турибди.
Спаллетти “Рома”га бошчилик қилади