Жамият | 13:35 / 13.01.2016
10126
1 дақиқада ўқилади

Россия молия вазири, агар бюджет янги шароитга мослаштирилмаса, 1998 йил такрорланишини башорат қилди

Агарда Россия федерал бюджети янги иқтисодий ва молиявий шароитларга мослаштирилмаса, барча харажатлар, 1998 йилда бўлганидек, аҳоли зиммасига юкланади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Антон Силуанов VII Гайдар форуми чоғидаги чиқишида айтиб ўтди.

“Бугунги шароитда ўта тежамкор, қаттиқ бюджет сиёсати ҳақида гапириш керак, - таъкидлади у. – Мана шунда камомад даражаси бундай ошиб кетмайди, қарз ҳажми ҳам ошмайди”.

Унинг айтишича, айни пайтда Россиянинг қарзлари жуда кўп, шу боис фоиз харажатлари бюджет манёврларини чеклаб қўяди.