Иқтисодиёт | 08:57 / 13.01.2016
4262
1 дақиқада ўқилади

WTI нефти нархи 2003 йилги энг паст кўрсаткичга яқинлашди

Нефтнинг WTI (Wест Техас Intermediate) тури нархи Нью-Йорк биржасидаги (NYMEX) савдолар чоғида 3,79 фоизга, яъни баррели учун 30,2 долларга тушди. 

Бундай пасайиш 2003 йилнинг декабридан бери кузатилмаганди.

Лондон биржасидаги ICE Futures фьючерсларига кўра, Brent нефти нархи 3,61 фоизга тушиб, бир баррели 30,73 долларга баҳоланган.

Савдолар чоғида 29,96 долларгача пасайган.