Иқтисодиёт | 19:04 / 14.01.2016
3257
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Қирғизистонда инфляция 3.4 фоизни ташкил қилди

2015 йилда Қирғизистонда инфляция 3.4 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда 14 январь куни уюштирилган матбуот анжуманида миллий статистика қўмитаси раиси Ақлбек Усмоналиев маълумот берди.
Бундан ташқари, амалдор ЯИМ 424 млрд сомни ташкил қилганини, бу 2014 йилги кўрсаткичлардан 3.5 фоизга кўпроқдир.
ЯИМ структурасининг энг катта қисмини (50 фоиз) хизмат кўрсатиш соҳаси ташкил қилади. Саноат унинг 15 фоизлик, қишлоқ хўжалиги 14 фоизни, қурилиш 8 фоизни ташкил қилади.