Спорт | 12:03 / 14.01.2016
3234
1 дақиқада ўқилади

"Монако" Вагнер Лавнинг трансферини эълон қилди

Бразилиянинг "Коринтианс" жамоаси ҳужумчиси Вагнер Лав расман "Монако" сафига ўтди.

Князлик жамоаси Лав билан бир ярим йиллик, 2017 йилнинг ёзида якунига етадиган шартнома имзолашган.

Бундан олдинги хабарларда Вагнер Лавнинг трансфер қиймати бир миллион евродан кўп бўлмаслиги айтилган эди.