Иқтисодиёт | 12:50 / 15.01.2016
7430
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон иқтисодиёти 2015 йил якунларига кўра 1.2 фоизга ўсди

2015 йил якунларига кўра Қозоғистонда ЯИМ 1.2 фоизга ўсди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг ўринбосари Бақитжон Сагинтаев маълумот берди.

“Иқтисодий ўсишга қарамай, республикада саноат ишлаб чиқариши 1.6 фоизга қисқарди. Бу тоғ-кон ишлаб чиқаришидаги 2.5 фоизлик тушиш билан боғлиқ”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.

Ўз навбатида, тоғ-кон ишлаб чиқариши ҳажмига Хитойда бўлган талабнинг камайиши оқибатида нефть қазиб олиш ҳажмининг 1.7 фоизга, кўмир қазиб олиш ҳажмининг 5 фоизга, темир рудаси қазиб олиш ҳажмининг 22 фоизга тушиши сабаб бўлган.