Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AFC U-23. Ўзбекистон терма жамоасининг Ироққа қарши таркиби маълум
Бир оздан сўнг Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқичидан ўрин олган иккинчи ўйинда Самвел Бабаян шогирдлари Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушишади.
Мазкур ўйинни асосий таркибда бошлайдиган футболчилар рўйхати маълум бўлди.
Улар билан танишинг:
Дарвозабон: Абдумавлон Абдужалилов
Ҳимоячилар: Сардор Раҳмонов, Жавлон Мирабдуллаев, Акром Комилов, Владимир Козак
Ярим ҳимоячилар: Жавоҳир Соҳибов, Отабек Шукуров, Жамшид Искандеров, Достон Ҳамдамов
Ҳужумчилар: Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев.
Манба: uff.uz