Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 10:03 / 17.01.2016
3644
1 дақиқада ўқилади
«Реал» «Вольфсбург» футболчиси учун 35 млн евро таклиф қилмоқчи
«Реал» «Вольфсбург»нинг швейцариялик қанот ҳимоячиси Рикардо Родригесга қизиқишда давом этмоқда.
As нашри хабарига кўра, 23 ёшли утболчининг трансфер нархи 35 миллион еврога тенг.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА мадридликлар клубига 2016 йилнинг ёзида ва 2017 йилнинг қишида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйди.
Шундан сўнг, жамоа раҳбарияти жорий қишки трансферлар ойнаси вақтида керакли харидларни амалга ошириш учун 335 млн евро ажратишни режалаштирган.