Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brent нефти 28 доллардан пастроқ нархда сотилди
Brent нефти нархи Лондон биржасидаги савдолар вақтида 28 доллардан пасайиб кетди. Бундан савдолар маълумотлари дарак бермоқда.
Тошкент вақти билан соат 04.25 да Brent нефти баррели 27,72 доллардан сотилган. Бироқ 2 соат ўтиб унинг нархи 28,39 долларга кўтарилди.
Bloomberg агентлигининг таъкидлашича, нефть нархининг пасайишига Эрондан санкцияларнинг олиниши ҳамда нефть захираларининг меъёридан кўпайиб кетишидан тобора катта хавфсираш сабаб бўлгани эҳтимол қилинмоқда.
Гонконгнинг Nomura Holdings Inc. компанияси таҳлилчиси Гордон Кваннинг фикрича, нефть нархи яқин орада 25 долларга тушиб кетиши мумкин.