Спорт | 10:06 / 18.01.2016
6015
1 дақиқада ўқилади

"Реал" жамоаси ҳужумчилари урган голлар сони "Барселона" ҳужум учлиги голлари сонидан кўпроқни ташкил қилмоқда

"Реал" жамоасининг ҳужум чизиғи вакиллари "Спортинг Хихон" жамоаси дарвозасига 5та гол йўллади.

Криштиану Роналду ва Карим Бензема 2тадан, Бэйл эса битта голни ҳисобига ёзиб қўйди.

Айни вақтда бу учлик ҳисобида жорий мавсумда урилган 45та гол мавжуд. Яъни, "Реал"нинг жами 57та голидан 45таси шу учликка тегишли. Роналду 16та, Бензема 16та, Бэйл 13та.

Ўз навбатида, мадридликларнинг принципиал рақиби "Барселона" жамоаси ҳужум чизиғи вакиллари Месси, Суарес ва Неймар жами 44та голга муаллифлик қилган. Суарес 18та, Неймар 16та, Месси 10та.