Спорт | 19:56 / 19.01.2016
3050
1 дақиқада ўқилади

Australian Open. Истомин дунёнинг 17-ракеткасига ютқазди

Мельбурн шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи йилнинг тўртта нуфузли турниридан дастлабкиси бўлган Австралия Очиқ чемпионатининг асосий тўр баҳслари давом этмоқда. Турнирга Ўзбекистондан ягона вакил сифатида Денис Истомин борди. 

Оlamsport.com нашри хабарига кўра, Истомин бугун биринчи даврада кучли рақибга қарши кортга чиқди ва мағлубиятга учради. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси мезбон теннисчи Бернард Томич билан тўқнаш келди.

Таққослаш учун, австралиялик бу теннисчи дунё рейтингида 17-ўринни эгаллаган ҳолда мусобақада 13-рақам остида таснифланган. Истомин эса дунё рейтингида 59-поғонада қайд этилган. Биринчи сетни тай-брекда ўз фойдасига ҳал қилган Истомин кейинги учта сетни бир хил 4:6 ҳисобларида рақибига бой берди.