Иқтисодиёт | 17:57 / 19.01.2016
6568
1 дақиқада ўқилади

Brent нефти нархи ўсди

Нефтнинг халқаро бозордаги нархи сешанба кунги биржа савдоларида кўтарила бошлади.

РИА «Новости» берган маълумотга кўра, Brent маркали нефть нархи 19 январга келиб 1 баррели яна 30 доллардан ошди.

Бугун соат 17:00га қадар бўлган биржа савдоларида мартдаги фьючерси Шимолий денгиз нефть аралашмасининг Brent маркасига нисбатан 5,76 фоизга ўсиб, бир баррели 30,18 долларгача етган. WTI маркали нефть нархи эса 2,88 фоизга ўсиб, баррелига 30,08 долларни ташкил қилмоқда.

Шунга қарамасдан, нефтнинг нархи 12 йиллик тарихидаги энг паст кўрсаткични сақлаб қолмоқда. Халқаро энергетика агентлиги олдинроқ берган баёнотида нефть нархининг пасайиши йил давомида кузатилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.