Спорт | 17:16 / 19.01.2016
4044
1 дақиқада ўқилади

«Ювентус» қишки трансферлардаги илк хариди ҳақида эълон қилди

«Женоа» жамоаси ярим ҳимоячиси Роландо Мандрагор «Ювентус» аъзосига айланди.

18 ёшли хавбек туринликлар жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Мавсумнинг қолган қисмини бу футболчи ижара асосида «Пескара» жамоасида ўтказади.

Туринликлар жамоаси раҳбарияти бу футболчи учун 6 млн евро тўлаган. Шартномада футболчи янги жамоада ўзини аъло даражада кўрсатиши ҳамда ютуқларга эришиши эвазига яна қўшимча 6 млн евро бонус сифатида берилиши мумкинлиги кўрсатилган.