Жаҳон | 15:10 / 20.01.2016
4213
1 дақиқада ўқилади

Атамбаев: одамларимиз тоғни талқон қилишга қодир

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 20 январь куни ўтказилган давлат мукофотларини топшириш маросимида мамлакат фуқаролари тоғни уриб талқон қилишга қодирлигини таъкидлаб ўтди.

“Мамлакатда асосий нарса – халқимизнинг бирдамлигидир, - деди у. – Минтақада барча бизнинг мамлакатимизга ҳавас қилишига эришамиз. Бошқа давлатлар фуқароларига бизга ҳавас қилишига, уларда ҳам биздагидай иқтисодиёт, демократия ва эркинлик бўлишини орзу қилишига эришамиз. Ким нима дейишидан қатъий назар, биз кўп нарсага эришдик. Шунчаки одамлар яхши нарсага тез ўрганиб қолади”.