Спорт | 09:29 / 20.01.2016
3341
1 дақиқада ўқилади

Поветкиннинг мураббийи Александр Парамонов вафот этди

Бокс мураббий Александр Парамонов 58 ёшида вафот этди. «Мир спорта» нашрининг ёзишича, унинг ўлимига томир узилиши сабаб бўлган.

Парамонов Александр россиялик таниқли боксчи Поветкиннинг жисмоний тайёргарлигига ва зарба бериш техникасини такомиллаштиришга жавоб берувчи мураббий ҳисобланарди.

Бундан ташқари, у Александр Шлеменко ва Денис Лебедевни мусобақаларга тайёрлаган.