Спорт | 19:06 / 21.01.2016
2942
1 дақиқада ўқилади

ФИФА 2015 йилда 13,5 мингдан ортиқ трансферни рўйхатдан ўтказган

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2015 йилда 13,5 мингдан ортиқ трансферни рўйхатдан ўтказган.

Ташкилот расмий сайтида маълум қилинишича, ушбу трансферлар жами 4,18 млрд доллар эвазига амалга оширилган.

2014 йилги кўрсаткичлар билан таққосланса, трансферлар миқдори 3,1 фоизга ўсгани кузатилади.