Иқтисодиёт | 00:31 / 21.01.2016
3105
1 дақиқада ўқилади

IBM компанияси савдолари 15 чоракдан бери пасаймоқда

IBM корпорацияси кетма-кет 15 чоракдан бери тушуми пасаётганини маълум қилди. Компаниянинг фойдаси ҳам пасайди.

2015 йилнинг охирги 3 ойи натижаларига кўра, IBM 4,5 млрд доллар соф фойда олди. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоиз камроқни ташкил қилган.

Компаниянинг чораклик тушуми 8,5 фоизга, яъни 22,06 млрд долларгача камайган. Бу долларнинг юқори курси билан боғлиқ бўлган. Шу омилнинг бир ўзигина туфайли компаниянинг 2015 йилдаги тушуми 7 млрд га, октябрь-декабрь ойларидаги фойдаси эса 300 млн долларга камайган.

IBM’нинг молиявий ҳисоботи чоп этилгандан кейин унинг акциялари 3 фоизга арзонлашган. Йил бошидан эса компаниянинг акциялари 7 фоизга камайган.