Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:36 / 21.01.2016
6021
1 дақиқада ўқилади
"Пахтакор"ни яна бир футболчи тарк этди
"Пахтакор" жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Пардаев "Бухоро" билан шартнома тузди. Бу ҳақда бухороликлар бош мураббийи Жамшид Саидов маълумот берган.
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Бухоро" клуби 22 январь куни Тошкентда йиғилади.
Ўтган мавсумни "Пахтакор"да ўтказган ҳужумчи Баҳодир Пардаев жамоа машғулотларида иштирок этиб келаётганди.
2015 йилги мавсумда ушбу ҳужумчи 23та ўйинда майдонга тушиб 4та гол урганди.
Бундан олдинроқ, "Пахтакор"нинг икки аъзоси фаолиятини хорижда давом эттириши ҳақида хабар берилганди.