Иқтисодиёт | 12:57 / 21.01.2016
4661
1 дақиқада ўқилади

WTI нефти сутдан икки баробар арзонлашди

West Texas Intermediate (WTI) нефтининг нархи 2003 йил майидаги энг паст қийматга тушиб кетди. Натижада АҚШда унинг баҳоси сутга қараганда икки баробарга арзонлашди, дея хабар бермоқда Bloomberg.

Бир галлон (3,79 л) WTI нефтининг нархи айни пайтда Чикаго фьючерс биржасида савдога чиқарилаётган III синфга мансуб бир галлон сутга қараганда икки баробарга арзонлашди.

Чоршанба, 21 январдаги савдолар вақтда WTI нефтининг бир баррели 26,19 долларга, бир галлон учун эса 62 центга баҳоланди.

Фьчерсларда сут 100 фунти (фунт — 453,6 грамм) 13,74 доллардан сотилди. Бу бир галлон сутнинг нархи 1,18 доллар демакдир.