Спорт | 22:06 / 21.01.2016
4794
1 дақиқада ўқилади

"Зенит" ўртоқлик учрашувида "Ал Жайиш"ни йирик ҳисобда енгди

Бугун Қатарнинг "Ал Жайиш" клуби Доҳада Россиянинг "Зенит" клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Россия чемпионлари 12 январь куни Доҳа шаҳридаги йиғинни бошлашган. Бунга қадар "Зенит" "Лаҳвия"га қарши ўйнаганди.

Бугунги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов ва унинг жамоадошлари питерликларга қарши ҳисобда олдинда бора туриб, якунда йирик ҳисобдаги мағлубиятни қабул қилиб олди.

Дастлаб ўйиннинг 29 дақиқасида қатарликларнинг бразилиялик легионери Ромариу да Силва ҳисобни очди. Ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида эса "Зенит"нинг захирадан майдонга тушган футболчилари рақиблар дарвозасига 4та гол йўллашди - 1:4.

Доҳа (Қатар)
Ўртоқлик учрашуви
"Зенит (Россия) – "Ал-Жайиш" (Қатар) – 4:1 (0:1)
Голлар: Ромариу да Силва, 29 (0:1). Богаев, 84 (1:1). Долгов, 86 (2:1). Гарсия, 90 (3:1). Зинков, 90+2 (4:1).
«Зенит»: Лодигин (Кержаков, 46), Кришито, Иванов (Долгов, 57), Нету (Ломбертс, 26), Гарай (Зуев, 81), Анюков (Маурисио, 74), Гарсия, Юсупов (Зинков, 65), Данни (Андреев, 88), Халк (Поникаров, 88), Дзюба (Богаев, 65).