Иқтисодиёт | 10:27 / 22.01.2016
10140
3 дақиқада ўқилади

“Hamkor Mobile” – замонавий банк хизмати

Чет эл капитали иштирокидаги “Hamkorbank” Акциядорлик - Тижорат банки жаҳон стандартларига жавоб берувчи, мижозлар учун қулай турли хил замонавий банк хизмати турларини тақдим этиб келмоқда.

Hamkor Mobile” мобайл банкинг хизмати замонавий банк хизмат турларидан бири ҳисобланиб, 2014 йилда жорий қилинган. Ушбу хизмат интернет-технологиялари асосида яратилган бўлиб, банк хизматларидан “On-line” тартибида фойдаланиш имкониятини беради. Шунингдек, мазкур хизмат тури мижозларга қимматли вақтларини тежаш, ошиқча харажатларнинг олдини олиш, бир хизмат орқали турли амалиётларни бажариш қулайликларига эга. “Hamkor Mobile” хизматига мижоз банк филиалига ташриф буюрмасдан масофадан туриб уланиши ва ўзига керакли тўловларни амалга ошириши мумкин.

Ушбу банк хизмати орқали мижозлар қуйидаги йўналишларда тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўладилар:

  • - Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча мобил алоқа хизматлари учун тўловлар (Ucell, Uzmobile, GSM Uzmobile, UMS, Beeline, PerfectumMobile);
  • - Табиий газ ва электр энергияси учун тўловлар;
  • - Интернет алоқаси учун тўловлар (SarkorTelecom, UZ-Online, Evo, TPS);
  • - Шаҳар телефонлари учун тўловлар;
  • - IP TV учун тўловлар;
  • - Кабель телевидениелари учун тўловлар (Uzdigital TV, Star TV);
  • - Тизим ичидаги тўловларни, ушбу тўлов тури орқали мобайл банк тизимидан рўйхатдан ўтган мижозлар ўзларига очилган махсус ҳисоб варақлар орқали пластик картадаги маблағларни бошқа ушбу тизимдан рўйхатдан ўтган жисмоний шахс мобил банк махсус рақамига ўтказиш имконияти мавжуд, яъни банкга мурожаат қилмаган ҳолатда нақд пулсиз тўловлари;
  • - Жисмоний шахслар “Hamkorbank” АТБ филиалларидан олган кредитлари учун ойлик тўловлари;
  • - Товар ва хизматлар сотиб олиш учун бир маротабалик тўловларни амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, жисмоний шахслар ўз пластик карта ҳисоб варағидан (22618, 22617) махсус мобил банк ҳисобварағига пул ўтказиш ёки тескари амалиётни бажариш мумкин. Бундан ташқари, “Hamkorbank” АТБ филиалларининг мижозлари омонат ҳисоб варақлари, кредитлари, пластик карталари ва бошқа ҳисоб варақлари тўғрисидаги кирим ва чиқим амалиётларини, ҳисобланган фоизларни, қолдиқларни, айланмалари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятига эга.

Hamkor Mobile хизматига уланиш учун Google Play онлайн-дўконидан мобил дастурни бепул юклаб олинг ва тўловларингизни тез ҳамда осон амалга оширинг!

Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияланган