Спорт | 11:43 / 22.01.2016
2724
1 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед» Гвардиола билан музокаралар ўтказилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ўтган ҳафтада испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола билан музокаралар ўтказилгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.

Аввалроқ, клуб вакиллари Гвардиола билан Парижда у билан учрашиб, унга Англияда ишлаш бўйича таклиф билан мурожаат қилишгани ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола ёзда «Бавария»дан кетади. У фаолиятини Англия Премьер лигаси клубларидан бирида давом эттириш истагида. Аммо бу қайси клуб бўлиши ҳозирча номаълум.

Унинг хизматига қизиқиш билдираётган жамоалар орасида «Манчестер Юнайтед»дан ташқари «Манчестер Сити», «Челси» ва «ПСЖ» номлари бор.