Спорт | 08:19 / 24.01.2016
3887
1 дақиқада ўқилади

Кобе Брайант: Роналдиньо Месси ҳали 17 ёшдалигида унинг тарихдаги энг кучли футболчи бўлишини айтганди

Таниқли баскетболчи Кобе Брайант тарихни эслаб, "Барселона" клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Роналдиньо бир вақтлар ўзига 17 ёшли Мессининг келажаги ҳақида айтган гапларини эслади.

"Бир вақтлар, анча вақтлар олдин "Барселона" Лос-Анжелесга келганди. Ўшанда дўстим Роналдиньо билан кўришганман ва биз анча вақтгача суҳбатлашганмиз. Ва у менга: "Кобе, сенга мана бу йигитчани таништирмоқчиман. У вақти келиб дунё футболи тарихидаги энг кучли футболчига айланади", деганди.

Мен эса: "Нима? Ахир сенсан-ку энг кучли футболчи", дея жавоб қайтаргандим.

Аммо у гапида давом этиб, "Йўқ, йўқ, мана бу йигитча энг кучли футболчи бўлади!", деган.

Ўша йигитча Лионель Месси эди ва у ҳали 17 ёшда эди", - дейди Брайант.