Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 14:37 / 24.01.2016
3137
1 дақиқада ўқилади
Месси: "Барселона" футболчилари бу мавсумда ҳам ЕЧЛда ғолиб бўлиш иштиёқида
Лионель Месси "Барселона" Европа Чемпионлар лигасида қаторасига иккинчи марта ғолиб чиқиш учун курашишини айтиб ўтди.
"Бизнинг ғалабага бўлган иштиёқимиз ўтган йилгидан кам эмас. "Барселона" ҳар қандай мусобақада ғолиб чиқишни истайди. Чемпионлар лигасида қаторасига икки марта ғалаба қозониш жуда оғир. Чунки кейинги совринни олиш қийинроқ бўлади.
"Барселона" яхлит куч сифатида бирлашган. Биз майдонда ҳам, ундан ташқарида ҳам жуда яхши муносабатдамиз", - дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ЕЧЛ нимчорак финалида "Арсенал" билан тўқнашади.