Технология | 20:19 / 25.01.2016
4731
2 дақиқада ўқилади

Амстердамда геймерлар учун меҳмонхона очилди

Замонавий дунёда бир турдаги маҳсулотлар ва хизматларнинг катта миқдорда мавжудлиги тадбиркорларнинг ўз хизматларини антиқа “ўрамда” таклиф қилишга ундамоқда. Бунга Амстердамда геймерлар учун очилган меҳмонхона ёрқин мисол бўла олади.

Dota 2, Counter Strike ва бошқа компьютер ихлосмандлари учун бу меҳмонхона хуш келади. Arcade Hotel деб номланган бу меҳмонхона ғояси муаллифи ва унинг эгаси Дэниэл Салманович исталган одам ўзини худди ўз уйидек ҳис қила оладиган меҳмонхона яратишга қарор қилди. Меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси телевизор ва ўйин приставкаси билан жиҳозланган. Arcade Hotel’да, шунингдек, портатив ўйин приставкаларининг бепул прокатга берилиши йўл қўйилди, мутолаа қилишни истовчилар учун комикслар кутубхонаси яратилди.

Меҳмонхона геймерлар учун ихтисослашганига қарамасдан, Arcade Hotel’нинг хоналари ўйин постерлари ва ўйин қаҳрамонларининг кўплаб шаклларидан мустасно, улар лофт услубида бажарилган ва етарлича ёқимли ва шинам шароитга эга.