Спорт | 18:12 / 25.01.2016
3680
1 дақиқада ўқилади

«Арсенал», «Реал», «Бавария» ва «МЮ» «Монако»нинг 17 ёшли футболчиси учун рақобат қилмоқда

«Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсум якунида эркин агентга айланиши ва Лондоннинг «Арсенал» жамоаси таркибига бориб қўшилиши мумкин.

L’Équipe нашрида хабар берилишича, 17 ёшли бу футболчи учун даъвогар жамоалар орасида «Реал», «Баварию», «Челси», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль» ва «ПСЖ» каби номлар ҳам бор.

Қайд этилишича, «Монако» бу футболчи билан шартномасини узайтира олмаган.

«Арсенал» жамоасининг Франциядаги ёшларни кузатувчи скаути Жиль Гриманди монаколиклар жамоасининг «Эвиан»га қарши мамлакат кубоги доирасила кечган баҳсини кузатиш учун ташриф буюрган.