Спорт | 08:33 / 25.01.2016
2855
1 дақиқада ўқилади

«Челси» Патони ижарага олмоқда

Трансфер ҳуқуқи Бразилиянинг «Коринтианс» жамоасига тегишли бўлган, мавсумнинг биринчи қисмида «Сан-Паулу» жамоасида ўйнаган футболчи Алешандре Пато мавсумнинг иккинчи қисмини Европада, Англиянинг «Челси» жамоасида ўтказиши ойдинлашмоқда.

Daily Mail нашрининг ёзишича, лондонликлар бу 26 ёшли футболчини кейинроқ сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади.

Бундан олдинроқ, ушбу ҳужумчининг хизматларига «Ливерпуль», «Бенфика» ва «Спортинг» каби жамоалар томонидан ҳам қизиқиш мавжудлиги тўғрисида хабарлар берилганди.

Алешандре Пато 20 млн евро эвазига “Ливерпуль”га ўтиши мумкин

«Челси» Патонинг трансфери бўйича оғзаки келишувга эришди