Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Касперский автомобилларни вируслар ва хакерлардан ҳимоя қилмоқчи
“Касперский лабораторияси” замонавий автомобилларни вируслар ва хакерлардан ҳимоя қилмоқчи. Компания машиналар учун киберҳужумларга ўта бардошли махсус операцион тизим яратиш билан шуғулланмоқда.
“Известия” газетасига берган интервьюсида компания бош директори Евгений Касперский ҳамда технологияларни ривожлантириш бўйича стратеги Андрей Духвалов ҳайдовчиларни IT соҳасининг ривожи билан янги таҳдидларнинг пайдо бўлаётганидан огоҳлантиришди. Замонавий автомобилда компьютерлар сони 30-100тани ташкил қилиб, улар ҳужумларга дош бера олмайди. Мисол тариқасида ўтган йили мутахассислар Jeep Cherokee'нинг тизимини осонлик билан бузгани эслатиб ўтилди.
Айни пайтда “Касперский лабораторияси” автомобилларга мўлжалланган ишончли ва хавфсиз операцион тизим борасидаги ишланмаларни давом эттирмоқда.