Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2831 сўмдан ошди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2016 йилнинг 26 январидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 1 тийинга қимматлашиб, қиймати 2 831 сўм 49 тийинни ташкил қилмоқда. 1 Евро 11 сўм 92 тийинга қимматлашиб 3 090 сўм 80 тийинни ташкил қилиб турибди.
Бу ҳафтада Россия рублининг сўмга нисбатан қиймати яна пасайди. Янги курсга кўра, 1 Россия рубли 1 сўм 78 тийинга арзонлашиб, 35 сўм 14 тийин қийматга эга бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.