Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Xiaomi Mi 5 флагмани тақдимоти санасини расман маълум қилди
Хитойнинг Xiaomi смартфонлар ишлаб чиқарувчиси янги Mi 5 флагманининг тақдимот санасини маълум қилди. Уни бир ойдан сўнг намойиш қилишади.
Xiaomi таъсисчиси ва катта вице-президент Ливан Цзян (Liwan Jiang)нинг Weibo ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилишича, Xiaomi Mi 5 намойиши 2016 йилнинг 24 февраль куни бўлиб ўтади. Топ-менежерлар қўшимча тафсилотларни ошкор қилишмади. Фақатгина, унда Qualcomm`нинг янги чиплари қўлланилганини айтишди.
Норасмий маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 5 Qualcomm Snapdragon 820 профессори, 4 Гб оператив, 64 Гб доимий хотирага эга бўлади. 1920 × 1080 пиксел ҳажмли (Full HD) 5,2 дюймли экран ва Android 6.0 операцион системаси билан ҳам таъминланади.
Бундан ташқари, 16 мегапикселли асосий ва 8 мегапикселли олд камера, 3600 мА•соат батарея ҳамда экран остига жойлаштирилган бармоқ изи сканери қўлланилади.
Маълумотларга кўра, смартфон 380 доллардан савдога чиқарилади.