Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Атлетико» ФИФА тақиқига қарши апелляция берди
«Атлетико» клуби ФИФАнинг вояга етмаган футболчиларни рўйхатдан ўтказганликда айблаб, трансферлар бўйича қўйган тақиқига апелляция берди. Бу ҳақда мадридликларнинг расмий сайтида маълум қилинган.
«Бизнинг клуб ФИФАга апелляция йўллади, чунки биз бу қарорга рози эмасмиз. Биз ҳисоблаймизки, барча соҳадаги ҳаракатларимиз қонун доирасида амалга оширилган.
Шунингдек, апелляцияда иш тўлиқ кўриб чиқилгунга қадар жазо тўхтатиб турилиши ҳам сўралган.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА 14 январь куни Испаниянинг «Реал» ва «Атлетико» жамоаларига кейинги 2 трансфер ойи вақтида (2016 йилнинг ёзи ҳамда 2017 йилнинг қишидаги) янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлаб қўйганди. Бундан ташқари жамоаларга мос равишда 900 минг ҳамда 360 минг франкдан жарима солинган.
ФИФА «Реал» ва «Атлетико»га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни тақиқлади
«Реал» ФИФАнинг қарорини мутлақо адолатсиз деб ҳисоблади
ФИФА инглиз жамоаларига ҳам тақиқ қўллаши мумкин