Спорт | 17:40 / 26.01.2016
2887
1 дақиқада ўқилади

Жирков «Зенит» билан 2 йиллик шартнома тузди

Россиянинг «Зенит» клуби Москанинг «Динамо» клуби яримҳимоячиси Юрий Жирков билан шартнома тузди. Бу ҳақда питерликлар матбуот хизмати хабар тарқатди.

Агар томонлар муддатидан олдин футболчини кўчиб ўтиши бўйича келишишмаса, 32 ёшли Россия терма жамоаси футболчиси Санкт-Петербург клуби сафига 2016 йилнинг 1 июлида эркин агент сифатида қўшилади.

Жирковнинг «Зенит» билан тузган шартномаси икки йилга мўлжалланган.

Маълумот учун, Жирков жорий мавсумда «Динамо» сафида 16 учрашувда майдонга тушиб 3та голли узатмани амалга оширган.