Спорт | 08:36 / 26.01.2016
3388
2 дақиқада ўқилади

«МЮ» ван Гаал билан унинг истеъфоси бўйича музокара ўтказди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гаал 23 январь куни, Англия премьер-лигасининг 23 турида «Саутгемптон»га қарши ўйиндаги мағлубиятдан (0:1) кейин истеъфо сўраган. Бу ҳақда The Guardian нашри ёзди.

Манбанинг ёзишича, манчестерликларнинг вице-президенти Эд Вудворд голландиялик мутахассис билан учрашган ва унинг келажаги бўйича муҳокама ўтказган. У ван Гаалга бу қарори ҳақида яхшилаб ўйлаб кўришни ҳамда буни оиласи билан муҳокама қилиб олишни маслаҳат берган.

Бундан олдинроқ, ОАВда ван Гаалнинг ўрнига Жозе Моуриньо келиши ҳақида хабарлар тарқалди.

«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг охирги 10 та учрашувида атиги 2та ғалаба қайд этиб, 4та ўйинда мағлуб бўлган ва 4та ўйинда дуранг ўйнаган. «Саутгемптон»дан учралган мағлубият туфайли жамоа 37 очко билан бешинчи ўринда қолмоқда ва биринчи ўриндаги «Лестер» билан орадаги фарқ 10та очкони ташкил этмоқда.

Ван Гаал «Манчестер Юнайтед» билан 2014 йилнинг ёзида, Голландия термасидаги фаолияти якунлангач шартнома тузганди. Бундан олдин ушбу мутахассис «Аякс», «Барселона» ва «Бавария» каби жамоаларда муваффақиятли тарзда фаолият юритганди.

Моуриньо эса 2015 йилнинг 17 декабрь кунида, мавсумнинг биринчи даврасини ўта омадсиз ўтказганидан кейин «Челси» бош мураббийлигидан озод этилган.

«МЮ» раҳбарияти Моуриньони жамоага таклиф этиш учун музокара ўтказмоқда

Моуриньо «Манчестер Юнайтед» раҳбариятига 6 саҳифали мактуб йўллади