Иқтисодиёт | 16:29 / 26.01.2016
8986
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг лизинг компаниялари 5.27 мингта операцияни бажаришди

2016 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг лизинг берувчи компаниялари 5 275 лизинг операцияларини амалга оширди. Бу ҳақда Ўзбекистон молия вазирлиги оператив маълумотларга асосланган ҳолда хабар қилди.

Айтилишича, ҳисобот даврида лизинг шартномалари бўйича 722.831 млрд сўмлик маблағ ажратилган.

Лизинг берувчиларнинг лизинг портфели 1 январь ҳолатига кўра 34 573 дона лизинг объектлари ва 1.698 трлн сўмдан иборат.

Айни кунларда мамлакатда 92 лизинг берувчи компаниялар фаолият юритмоқда.