Иқтисодиёт | 15:36 / 26.01.2016
3284
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари ҳажми 37 фоизга қисқариб кетди

Қирғизистонлик меҳнат муҳожирларининг мамлакатга юбораётган пул ўтказмалари ҳажми 37 фоизга қисқариб кетди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати қошидаги давлат миграция хизмати вакили Улан Шамшиев маълумот берди.

“Миллий банк маълумотларига қараганда, 2015 йилда чет элда ишлаётган қирғизистонликларнинг пул ўтказмалари 2013-2014 йилларга қиёслаганда 37 фоизга тушиб кетган”, - деди у.

Бундан ташқари, мамлакатнинг Евросиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши муносабати билан қирғизистонлик ташкилот таркибидаги давлат ҳудудида ишлаш бўйича бир қатор имтиёз ва преференцияларга эга бўлгани таъкидланди.