Технология | 21:39 / 26.01.2016
4541
1 дақиқада ўқилади

Шварценеггернинг юк машинаси eBay орқали сотувга қўйилди

Бу ҳақдаги эълон eBay сайтига жойлаштирилган.

Машинанинг бошланғич баҳоси 350 минг доллар экани айтилган. Ушбу кимошди савдоси 28 январь кунига белгиланган. Харидорлар ўзи билан 500 доллар миқдоридаги гаров пули келтириши керак бўлади.

Хабарда айтилишича, автомобиль 6,4 литрли турбодизелли двигатель билан таъминланган. Машина 320 от кучига эга. У 21 минг километрга яқин йўл юрган.