Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 14:25 / 26.01.2016
4824
1 дақиқада ўқилади
Хитой фонд биржалари мамлакатдан рекорд миқдорда капиталнинг чиқиб кетиши оқибатида қулади
Хитойнинг асосий фонд биржаларидаги кўрсаткичлар 2014 йил ноябридан буён энг паст даражага тушиб кетди. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, мамлакатдан кўп миқдорда капитал чиқиб кетиши бунга сабаб бўлган.
Shanghai Composite индекси 6.42 фоиз йўқотиб, 2749.96 пунктга тенглашди. Гонконг фонд биржасининг Hang Seng индекси 2.39 фоизга тушиб, 18 878.43 пунктни ташкил қилди. Япониянинг Nikkei 225 индекси 2.35 фоиз йўқотиб, 16 708.90 пункт даражасига тушди.
