Иқтисодиёт | 15:17 / 27.01.2016
3737
1 дақиқада ўқилади

Canon раҳбари истеъфога чиқди

Canon Inc. компанияси президент Фудзио Митараининг истеъфога чиққанини эълон қилди, дея хабар бермоқда Nikkei Asian Review нашри.

Қайд қилинишича, 80 ёшли тадбиркор омма олдида кенгаш раиси ва ижрочи директор сифатида қолади.

Унинг ўрнини амалдаги компания бошқарувчиси Масая Маеда эгаллайдиган бўлди. У март ойида директорлар кенгаши йиғилишидан кейин лавозимда фаолиятини бошлайди.

Митараи — Canon компаниясининг асосчиларидан бирининг жияни саналади. Аммо у бу лавозимга ўзининг меҳнати – компаниянинг АҚШдаги фаолияти кенгайтириши орқали эришган.