Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки 2016 йил учун нефть нархи прогнозини 37 долларгача туширди
Жаҳон банки 2016 йил учун нефть нархи прогнозини бирданига 14 долларга, яъни 37 долларгача пасайтирди. Бу ҳақда банкнинг матбуот баёнотида айтилмоқда.
”Прогнознинг пасайтирилиши бир қатор омиллар билан боғлиқ. Бу омиллар Эрон нефти экспортининг кутилганидан аввалроқ бошланиши, АҚШда нефть бозорининг харажатларнинг қисқариши ва самарадорликнинг ошиши туфайли юқори барқарорлиги, Шимолий яримшардаги илиқ қиш ва ривожланаётган бозорлардаги ўсиш истиқболларининг пастлиги бўлмоқда”, дейилмоқда баёнотда.
Шу билан бирга банк ўрта муддатли истиқболда нефть бозорида нархларнинг юқорилиши қайд қилинишини, бироқ бу юқорилаш 2008, 1998 ва 1986 йиллардаги каби кучли бўлмаслигини тахмин қилмоқда.
Жаҳон банки, шунингдек, жорий йилда бозордан нефть қазиб олиш таннархи юқори бўлган ишлаб чиқарувчилар кетишини тахмин қилмоқда ва бу нефть бозорини бирмунча барқарорлаштириши керак. Шунингдек, жаҳон иқтисодиётининг ўсиши ҳам нефть нархининг ошишига туртки бериши керак.
“Нефть ва хомашё маҳсулотларига паст нархлар бир қанча вақт давомида сақланиб қолса керак. Биз хомашёга нархнинг кейинги 2 йил ичида ошиши учун баъзи истиқболларни кўрмоқдамиз, бироқ бу соҳада ҳали ҳам сезиларли хатарлар қолмоқда”, деб айтди Жаҳон банкининг катта иқтисодчиси ва прогноз муаллифи Жон Баффес.