Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Kia Motors`нинг 2015 йилдаги соф фойдаси 12,1 фоизга камайди
Жанубий Кореянинг Kia Motors компанияси 2015 йилнинг тўртинчи чорагида кўрган соф фойдаси ҳажми 2014 йилнинг худди шу даврига нисбатан 1,2 фоизга қисқариб, 430,8 млрд вон ($359 млн)ни ташкил этди. Бир йил аввал эса компания кўрган соф даромад 436,2 млрд вон ($363,3 млн) бўлган. Бу ҳақда компания 27 январь куни тарқатган маълумотга таяниб ТАСС хабар қилмоқда.
Бунда Kia Motors`нинг операцион даромади ҳисобот даври давомида 2,8 фоиз, яъни 514,4 млрд вон ($429 млн)гача ошди. Савдолар ҳажми ҳам тўртинчи чоракда 9,3 фоиз ёки 12,8 трлн вон ($10,6 млрд)га кўпайди.
Бироқ 2015 йил давомида автогигантнинг соф даромади 2014 йилга нисбатан 12,1 фоизга камайиб, 2,63 трлн вон ($2,19 млрд)ни ташкил этди. Операцион даромад эса 8,5 фоиз - 2,34 млрд вон ($1,95 млрд)гача қисқарди. Компания буни қаттиқ рақобат муҳитида маркетинг харажатларининг ортиши билан изоҳлади.