Иқтисодиёт | 09:59 / 28.01.2016
2739
1 дақиқада ўқилади

2015 йилда Қозоғистон банклари қурилиш кредитларини 32 фоизга қисқартирди

Қозоғистонда ўтган йил давомида кўчмас мулк объектлари қурилишига ажратилган кредитлар 2014 йилга нисбатан 32 фоизга қисқариб, 423 млрд тангани ташкил қилди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Карим Масимовнинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Қозоғистон қурувчилар уюшмаси ижрочи директори Аслан Тукиевнинг сўзларига қараганда, кўчмас мулк бозорида сотиб олиш қувватининг тушиши кузатилмоқда, ипотека кредитлари ҳажми эса 16 фоизга қисқарган.

Айни пайтда республикада бирламчи бозорда уй-жойнинг бир квадрат метри 350 минг тангани, иккиламчи бозорда эса 400 минг тангани ташкил қилади.