Иқтисодиёт | 15:18 / 29.01.2016
4212
1 дақиқада ўқилади

A321 ҳалокати оқибатида Шарм аш-Шайх 760 млн доллар йўқотди

Мисрдаги Шарм аш-Шайх курорт шаҳрининг туристик сектори охирги уч ой мобайнида 6 млрд Миср фунтини ёки 766 млн долларни ташкил қилди. Egypt Daily News нашрининг ёзишича, Жанубий Синай ҳокими генерал-майор Холид Фуда бунга Россиянинг А321 самолётининг ҳалокати сабаб бўлганини таъкидлаб ўтган.

Маълум қилинишича, ҳар ой туристик соҳа вакиллари 256 млн доллар йўқотмоқда.

Шу билан бирга, ўтган давр мобайнида минтақада хавфсизлик чораларини ошириш йўлида жиддий ишлар амалга оширилгани қайд қилиб ўтилди.