Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Daily Mail: Конте - «Челси» мураббийлиги учун асосий номзод
Италия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте Евро-2016 турниридан кейин «Челси» жамоаси бошқарувига келиши мумкин.
Daily Mail нашри хабарига кўра, 46 ёшли мутахассис лондонликлар жамоасининг янги бош мураббийига номзодлар орасида энг яхши имкониятга эга ҳисобланади.
Газетада ёзилишича, Конте билан музокаралар Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилиши биланоқ, унинг ўрнига вақтинча бош мураббий сифатида Гуус Хиддинк олиб келинишидан кейин, Рождество арафасида Конте билан дастлабки мулоқот ўтказилган ва иккинчи мулоқот 2016 йилнинг майида ўтказилиши белгиланган.
Қайд этилишича, номзодлар қаторида нисбатан кўп имкониятга эга шахслар сифатида Маурисио Почеттино («Тоттенҳэм») ва Массимилиано Аллегри («Ювентус») номлари ҳам тилган олинган.
«Челси» мураббийлиги учун асосий номзодлар рўйхати тузилди
Конте «Челси» ёки «ПСЖ»да бош мураббий сифатида ишлаши мумкин