Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола ўзи ва шогирдлари ўртасидаги муносабат ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни инкор этди
"Бавария" жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола Kicker нашрида эълон қилинган, мюнхенликлар жамоасида муҳит ёмонлашгани ҳақидаги хабарни инкор қилди.
"Мавсумнинг биринчи қисмини мағлубиятсиз ўтказа олмадик. Жамоанинг жанговар руҳи жойида бўлсада, бир ўйинни бой бердик.
Футболчиларнинг мураббий фаолиятидан норози бўлиши - футболнинг бир қисмидир. Германияда ҳам, Тимбуктуда ҳам, Австралияда ҳам бу қонун доимийдир. Футболчи ўйнай олмай қолса, у бироз аччиқланади ва бу тушунарли ҳол. Бизнинг жамоада муҳит бузилган эмас, аксинча жанговар руҳ ҳукмрон.
Таътилдан баъзи футболчилар ортиқча вазн билан қайтиб келишди. Улар кўп эмас, бир неча нафар.
Мендан шикоят қилган аноним футболчими? Унинг қаерда ўйнашини биласизми? Шунга ўхшаш ҳолат мавсумнинг биринчи қисмида юз берганди. Мен уни биламан.
Менинг журналистлар орасида дўстларим йўқ. Уларнинг телефон рақамларини билмайман. Мен ҳеч қачон бирон журналист билан бирга тушлик қилмаганман. Бу ерда уларнинг босимисиз бемалол ишлаш мумкин", дейди Гвардиола.
Қолаверса, немис журналистларини Испаниядагилар билан солиштириб бўлмайди ҳам.
Бундан олдинроқ, исмини сир тутишни истаган футболчилардан бири "Бавария" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ва унинг шогирдлари ўртасидаги муносабатлар таранглашгани ҳақида маълум қилганди.
У испаниялик мутахассисга футболчиларнинг дам олиш кунидаги машғулотлари ёқмаётгани, мураббийга эса футболчиларнинг Германия ташқарисига сайёҳат уюштираётгани ёқмаётгани ҳақида айтган.
"Натижада футболчилар клубдан электрон почта орқали хат олишган ва энди улар кетаётган жойини маълум қилишга мажбур. Гвардиола учрашувларга тайёргарлик доирасида нохушликлар бўлишини истамаяпти. Мутахассис "Гамбург"га қарши баҳсдан (2:1) олдин футболчилардан профессионалроқ бўлишни талаб қилган. Шу билан бирга, Гвардиола футболчиларга бўлган босимни оширмоқда. Агар қоидалар бузилса футболчилар жиддий жазоланиши мумкин", деганди манба.
Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола ёзда Мюнхенни тарк этади ва унинг ўрнига Карло Анчелотти келиши ҳал қилинган.
Гвардиола: "Бавария"дан кетишимга сабаб, менга "янги душманлар" керак