Спорт | 20:09 / 29.01.2016
3015
1 дақиқада ўқилади

«Интер» Эдернинг трансфери ҳақида эълон қилди

Миланнинг «Интер» жамоаси асли бразилиялик, Италия фуқаролигига эга ҳужумчи Эдерни ўз сафига қўшиб олгани ҳақида эълон қилди.

Трансфер ҳуқуқи «Сампдория»га тегишли бўлган бу футболчи 2 мавсум учун ижарага олинган. Келишувга кўра, "нераззурилар" Эдерни кейинчалик сотиб олиши мумкин.

Италия терма жамоасига номзод ҳисобланадиган бу 29 ёшли футболчи «Сампдория» сафида жорий мавсумда 19 учрашувда майдонга тушиб, 12та гол урган ҳамда 2та голли узатма муаллифи бўлган.