Иқтисодиёт | 19:19 / 29.01.2016
3400
1 дақиқада ўқилади

Microsoft компаниясининг соф фойдаси иккинчи чоракда 14 фоизга камайди

Microsoft компанияси 2016 йилги молиявий кўрсаткичлари (2015 йилнинг октябрь–декабрь ойларида) бўйича иккинчи чоракдаги даромадларини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда RNS нашри хабар тарқатди.

Microsoft соф фойдаси миқдори ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда 14 фоизга қисқарган ва 4,9 млрд долларни ташкил қилган. Бундан ташқари, компаниянинг даромади 10 фоизга қисқариб, 23,78 млрд долларни ташкил қилган.

Productivity and Business Processes (Microsoft Office ва Office 365, шунингдек Dynamics ва Dynamics CRM хизматларини қўшиб ҳисоблаганда) сегментида компания 2 фоиз даромадини йўқотган ва бу кўрсаткич 6,6 млрд долларга қисқарган.

More Personal Computing (гаджетлар ва компания девайслари сотуви, Windows операцион тизими ва Bing қидирув системаси) бўйича Microsoft`нинг даромади ўтган йилга нисбатан 5 фоизга қисқарган. Мазкур сегментда компания дамромади 12,7 млрд долларни ташкил қилмоқда.